ASES YAYINCILIK

AnasayfaYayınlanmış KitaplarОлий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат шарқшунослик университети
Yeni

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат шарқшунослик университети

KategoriFİLOLOJİ
ISBN978-625-8956-33-7
DOI10.5281/zenodo.21823862
DilÖZBEKÇE
Basım Yılı2026
Sayfa Sayısı127 Sayfa

Özet

Ўзбек адабиёти тарихида Яссавий мактаби шоирларининг ўзи-
га хос ўрни бор. Бу мактаб шоирларининг энг кучлиси ва адабиёт
тарихида чуқур из қолдиргани Қул Сулаймон Бақирғанийдир.
Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”да Қул Сулаймон ҳақи-
да маълумот бера туриб, шундай ёзади: “Ҳаким ота оти Сулаймон-
дур ва Хожа Аҳмад Яссавийнинг муридидир. Ҳамонки, бир кун
Хожа табхе1 буюрғандурларким, матбахи2 ўтун етмайдур, деб кел-
гайдур. Алар асҳобға дегайдурларки, ёз3идин ўтун териб келтурунг
ва ул замон ёғин ёғадур экандур. Аcҳобким, ўтин терубдурларким,
матбахға келгунча ёғин жиҳатидан ўтунлар ҳўл бўлғандур. Ҳаким
ота терган ўтунларни тўниға чирмаб, қуруқ келтургандур. Хожа
ҳазратлари дегандурларки: эй фарзанд, ҳакимона иш қилдинг ва
аларга бу лақаб андин қолғандур ва Ҳаким отага ҳикмат тили гўё
бўлубтур. Андоқки, анинг фавоиди4 атрок5 орасида машҳурдур.
Ул жумладан бири будурким: